DataLife Engine / КЎЧАТ ЭКИШДА ФАОЛ БЎЛАЙЛИК!

КЎЧАТ ЭКИШДА ФАОЛ БЎЛАЙЛИК!

КЎЧАТ ЭКИШДА ФАОЛ БЎЛАЙЛИК! Бугун Боғот туманининг барча маҳаллаларидаги кўчаларига кўчат экилиб, обод қилинмоқда. Туманимизнинг барча идора, ташкилотларида иш қизғин. Айниқса, ободонлаштириш бўлими томонидан куз мавсумида тез ерга ўрганиб ўсишда давом этадиган кўчатларни экиш, атрофни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда, хусусан бугун туман марказидаги Алишер Навоий кўчасига 40 дона каталпа манзарали дарахтлари экиш ишлари ўтказилди. Бу ишлар экология ва атроф-муҳитни яхшилаш, дарахтлар сонини кўпайтириш натижасида атмосфера ҳавосини тозалаш, экологик муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Қайд қилиш жоизки, сўнгги йилларда қурилиш ишларининг кўпайиши оқибатида кўплаб манзаралари дарахтлар кесиб ташланди, натижада уларнинг сони кескин камайиб кетган эди. Эндиликда ҳар бир Боғотлик туманнинг кўркам ва яшилликка бурканишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. «Маҳалла» хайрия фонди Боғот тумани бўлинмаси раҳбариЭлдорбек Худайберганов БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
10-03-2022, 02:29
Вернуться назад