DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари С.Қурбонов, туман ҳокимилигининг масъул ходимлари, тумандаги тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида навбатдаги қабул ўтказилмоқда. Қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кредит масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга тушунтиришлар берилди. Ушбу дақиқаларгача 25 нафардан ортиқ фуқаро томонидан мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг ҳар бири масъул ҳокимлик ходими Умрбек Норметов томонидан электрон тарзда қайд этиб борилмоқда. Туман ҳокимлиги биносида фуқаролар қабули давом этмоқда.
10-03-2022, 02:32
Вернуться назад