DataLife Engine / АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНАЁТГАН ЮРТИМДАН АЙЛАНАЙ!

АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНАЁТГАН ЮРТИМДАН АЙЛАНАЙ!

Тадбир аввалида туманимиз ҳокими Президентимизнинг аёлларга, хотин- қизларга яратиб бераётган имконият ва шароитларини айтиб ўтди ҳамда дилидаги энг эзгу сўзларини оқ олтинлик аёлларимизга бахшида этди. Ушбу тадбир туман Маданият марказининг хонандалари ва созандалари, хушовоз артистлари туфайли- ҳам виқорли ҳам файзли тусга эга бўлди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонандалар ижро этан «Лазги» ашуласи барчани ўйинга чорлади. Туман ИИБ ташкилий назорат бўлими раҳбари М. Зарипов гуллар билан аёлларимизни табриклади. Тадбирда Маданият бўлими хонандаси Рустам Абдуллаев ижро этган куй-қўшиқлар аёлларимизга манзур бўлди.Тадбир якунида онахонларга ва қизларжонларга байрам совғалари ва гуллар тарқатилди.
7-03-2022, 09:48
Вернуться назад