DataLife Engine / Боғот тумани ҳокими қабулига фуқаролар томонидан билдирилган турли хил мавзулардаги мурожаатларни туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ўрганиб ижросини таъминлашмоқда.

Боғот тумани ҳокими қабулига фуқаролар томонидан билдирилган турли хил мавзулардаги мурожаатларни туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ўрганиб ижросини таъминлашмоқда.

Бугун 1- сектор «Ўзбекистон» ҳамда 3- сектордаги «Найман», «Наврўз» маҳаллалардан келиб ҳокимга мурожаат қилган фуқароларнинги муаммолари ўрганилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 4- сектор фуқароларининг Боғот тумани ҳокимига йўл бўйича қилган мурожаатлари йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига, сўралган манзилдаги кўчага ШПС ётқизилиб таъмирлаш ишлари ўтказиш лозимлиги топширилди ва ижрога йўналтирилди. Йўлларимиз текис, равон бўлиши учун тизимли ишлар давом этмоқда. Фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳнинг амалга ошираётган ишлари Боғот тумани ҳокими томонидан секторма сектор ҳар куни назорат қилиб борилмоқда.
9-03-2022, 12:17
Вернуться назад