DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛИБ, МАҲАЛЛАЛАРДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛИБ, МАҲАЛЛАЛАРДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга жорий йилдаги Мурожаатномасида ва Ҳаракатлар стратегиясининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширилишига оид давлат дастури лойиҳасида Камбағалликни қисқартириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш( 2020 йил 1августга қадар) кўзда тутилгани ҳам айни йўналишдаги масалаларни ҳал этишга жиддий киришилаётганидан далолатдир.Боғот тумани ҳокими О.Холбоев, туман ҳокимининг ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Рўзметовлар Қораёнтоқ қишлоғи «Боғзор» маҳалласида МФЙ раислари, барча МФЙ барча ходимлари ва тумандаги ташкилотлар ҳамкорлигида камбағалликни камайтириш масаласида семинар ўтказди. Туман ҳокими О.Холбоев МФЙ раисларига ўз вақтидан кечиктирмасдан бажарилиши лозим бўлган топшириқлар бердилар. Камбағалликдан қутқариш масаласи бўйича «Боғзор» маҳалласи намуна қилиб, танлаб олинди ва уйма-уй юриб маҳалладаги ҳар бир хонадон ўрганилиб чиқилди.Туман ҳокимлигининг камбағалликни қисқартириш бўйича хонадонма-хонадон юриб, «Боғзор» маҳалласи ўрганилганда , шу маҳаллада яшовчи Аҳмедов Рустам, Қозоқов Хўсин, Раззақов Хударганларнинг оиласига кўмак зарур эканлиги аниқланиб, хонадонлар аҳволи тўлиқ ўрганилди. 5 та қисмга бўлинган сўровнома асосида 1-Хонадон аъзолари ҳақида маълумотлар, 2- Хонадоннинг аҳволи ҳақида маълумотлар, 3- Хонадон аъзоларининг бандлиги ҳақида маълумотлар, 4- Оиланинг иқтисодий аҳволи ҳақида маълумотлар ва охирги 5- қисм Хонадоннинг иқтисодий аҳволига берилган баҳо каби қисмларга бўлиб, хонадонлар ўрганилиб чиқилмоқда. 5-қисмда қуйидаги категориялар бўйича хонадонлар баҳоланиб, ўрганиш диққатли равишда ўтказилмоқда. 1-Ўта ночор хонадон, 2-Камбағал хонадон, 3-Ўртаҳол хонадон, 4-Иқтисодий таъминланган хонадон категориялари бўйича ҳар бир хонадонга ўрганиш натижалари бўйича, сўровномага асосланиб, ҳақиқий вазият ўрганилиб баҳо қўйилиб чиқилмоқда. Сўровнома натижалари ўрганилиб, «Боғзор» маҳалласидаги Аҳмедов Рустамнинг оиласи ёрдамга муҳтожлиги аниқланди ва бутун эътибор ушбу хонадонга қаратиляпти.Сўровнома натижаларига қараб, камбағаллик ҳолатида ёки чегарасида яшаётган аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш учун энг аввало одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотишга жиддий эътибор қаратилмоқда.Шунингдек, фуқароларнинг оилавий бюджети даромадларини оширишнинг энг самарали шаклларидан бири иссиқхоналар қуришга кўмаклашиш, паррандачиликни ривожлантириш билан аҳоли томорқаларидан мақсадли, самарали фойдаланиб, кўчат етиштиришга кўмаклашувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар бошлаб юборилди.Видеоселекторда айтилган топшириқларни тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. «Боғзор» маҳалласи намуна қилиб олиниб, қолган барча маҳаллаларда бундай ишлар тизимли равишда бошланиб, камбағалликдан чиқариш юзасидан ҳар бир маҳаллада чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Президентимиз қайд этганидек, камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида Боғот туманида тадбиркорлик сирларини ўргатиш юзасидан Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқишлар ташкил қилинмоқда. Барча маҳаллаларда видеоселектордаги масалалар амалга кўчаётганини ва ҳамма бир мақсад йўлида ҳаракат қилаётганлигидан тумандаги кўплаб муаммоларга ечим топишнинг имконини бермоқда.
12-03-2020, 10:13
Вернуться назад