DataLife Engine / БОҒОТЛИК МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

БОҒОТЛИК МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислохотлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларида 15-апрель санасини «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни» этиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинди. Яна бир хушхабар. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 127- сонли буйруғига биноан Боғот тумани «Аму соҳили» фольклор жамоаси хореографи Рахмонберди Матёқубов «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди.
18-04-2022, 01:59
Вернуться назад