DataLife Engine / Беш ташаббус олимпиадаси

Беш ташаббус олимпиадаси

Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва «Sky Chess» мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида республикамиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» учун соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган Шахмат спорт мусобақасининг маҳалла босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугун тадбирларда Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова қатнашиб, ғолибларни тақдирлади. Шу жумладан, Боғот туманидаги 43 та маҳалла фуқаролар йиғинларида мусобақада иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган иштирокчилар маҳалла босқичи ғолиблиги учун кураш олиб боришмоқда. Ушбу спорт мусобақаларида ёшидан қатъий назар барча иштирок этиши мумкин. Шахмат мусобақалари беш босқичда ўтказилади ва маҳалла ғолиблигини қўлга киритган шахматчилар сектор босқичида иштирок этади.
23-04-2022, 10:49
Вернуться назад