DataLife Engine / #ЧЕМПИОН_УЧҚУНБЕК_БИЛАН #МАСТЕР_КЛАСС

#ЧЕМПИОН_УЧҚУНБЕК_БИЛАН #МАСТЕР_КЛАСС

#ЧЕМПИОН_УЧҚУНБЕК_БИЛАН#МАСТЕР_КЛАСС БОҒОТ ТУМАНИДА ЧЕМПИОН БИЛАН 49- СОН МАКТАБДА МАСТЕР КЛАСС... ⚡️Куни кеча Боғот туманидаги «Узумзор» маҳалласидаги 49- сон умумий ўрта таълим мактабида «Чемпион ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув сабабчиси эса, 16- ёзги Паралимпия ўйинлари Токио Олимпиадаси чемпиони, спорт устаси УЧҚУНБЕК ҚУРОНБОЕВ бўлди. "Бугунги болажонлар билан бўлиб ўтган учрашувда бошқача энергия олдим десам муболаға бўлмайди. Уларнинг спортга қизиқишини кўзларидан ҳам яққол билиш мумкин эди. Учрашув мобайнида ёшлар ўзлари қизиққан саволларни беришди ва мароқли суҳбат бўлди. Мастер класс ўтиш мобайнида уларга ҳам айрим усулларни ўргатиб, озгина бўлса ҳам ёшларнинг спортга муҳаббатини ва руҳини кўтардим деб ўйлайман"-дея ўзгача қувноқ фикрларини улашди, УЧҚУНБЕК ҚУРОНБОЕВ. Чемпион билан мастер- класс учрашувини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатаётган БЎСМ директори Эргаш Жуманиёзовга спортчи ёшлар миннатдорлик билдирдилар.@bogottumanihokimligikanali
18-06-2022, 08:38
Вернуться назад