DataLife Engine / 8-МАРТ БАЙРАМИДА ЖАЖЖИ ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАРИМИЗГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

8-МАРТ БАЙРАМИДА ЖАЖЖИ ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАРИМИЗГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Спортнинг энг жозибадор тури бадиий гимнастика ҳисобланади. Қизларимизнинг соғлом, дуркун, баркамол бўлиб вояга етишларида ушбу спорт турининг ўрни беқиёсдир. Боғотлик жажжи қизалоқларнинг эришаётган ютуқларидан ҳар қанча қувонсак оз. Чунки нафақат вилоятда, Республикада, балки қўшни Республикаларда ўтказилаётган мусобақаларда Боғотлик гимнастикачи қизларимиз ҳар доим ғолиб бўлиб келмоқдалар.8-март байрами муносабати билан Боғот тумани ҳокими О.Холбоев бошчилигида «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» гимнастикачи спортчи қизларии тақдирлаш маросими ташкил қилинди. Туман ҳокими гимнастикачи қизларимизни байрамлари билан чин юракдан самимий табриклади ва уларнинг келажакда жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш бахтига мушарраф бўлишларини тилади.
12-03-2020, 10:34
Вернуться назад