DataLife Engine / БОҒОТДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ НИШОНЛНДИ!!!

БОҒОТДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ НИШОНЛНДИ!!!

БОҒОТДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ НИШОНЛАДИ Ҳар бир инсон қалбида Ватан муҳаббати пинҳона яшайди. Мана шу меҳр-муҳаббатни нутқида ифодалаш учун эса унга ўз миллийлигини акс эттира олган она тилига эҳтиёж сезилади. Ўзбек халқи расман 33 йилдан бери мана шу бахтни билиб яшамоқда. Бугун Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласида жойлашган 37- сон мактабда ушбу сана муносабати билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва Хоразм вилояти ДХХ бошлиғининг ўринбосари М.Т. Юлдашев иштирок этиб, сана муносабати билан барчани самимий муборакбод этдилар. ДХХ вилоят раҳбарининг ўринбосари М.Юлдашев ўз сўзида 1978 йилнинг 21 октябрида Боғот туманида таваллуд топган ҳамда ушбу 37-сонли умумий ўрта таълим мактабини аъло баҳоларга ўқиб тугатган мард ўғлон Азамат Умаров хотирасини хотирлаб, мард ўғлонлар номи доимо барҳаётдир, дея унинг ота-онасига миннатдорлик билдирди.Умаров Азамат 1997-1998 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги, 2001 йилдан Давлат хавфсизлик хизматининг махсус бригадасида фаолият олиб боргани ва спортнинг кураш тури бўйича разрядга эга бўлган кичик сержант Азамат Умаров 2002 йил 30 августда Республикамизнинг жанубий чегара ҳудудидан мамлакатимизга суқилиб кирмоқчи бўлган бир гуруҳ босқинчи тўдаларга қарши олиб борилган курашда жонбозлик кўрсатиб мардларча халок бўлганлигини, Боғотлик жасур ва шижоатли забардаст ДХХ ходимининг хотираси қалбимизда ҳамиша яшайди, дея Боғотликларга ўз эҳтиромини билдириб, Азамат Умаровнинг бюсти остига вилоятдан келган меҳмонлар, ҳарбийлар, спортчилар гулчамбарлар қўйишди. Ҳа, дарҳақиқат мардлар жасорати унитилмайди. Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибаев бугун байрам табригида жаҳон минбарларидан туриб муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилида нутқ сўзлаганларида ҳар бир ўзбекистонликнинг жисму жони фахр ила қувончга тўлиши, ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши, 21 октябрни «Тил байрами» сифатида нишонлашни белгиланиши, «Ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармониниг қабул қилиниши, Давлат тили марказларининг ташкил этилиши юртимизда тилга, давлат тилига бўлган эътиборнинг юксак даражада эканлигини эътироф этади. Буни қаранки, тилимизнинг софлиги, унинг ривожи, жамият ҳаётидаги ўрни ва жаҳондаги нуфузини ошириш учун юртимизда сезиларли ишлар амалда йўлга қўйилгани ҳақида гапирди. Ҳа, албатта, тил – бу инсон камолотининг кўзгуси, тил миллат руҳи. Тил бениҳоя муқаддас ва мўътабар неъмат, у инсон деган мавжудотни шакллантирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий комилликка бошлаган, ижтимоий муносабатларга йўл кўрсатган, тафаккур қулфларини ечган, илм йўлида маёқ, зулматларда чироқ бўлган сеҳрли бир жилодир. Шунинг учун ҳам тилга ҳурматсизлик, инсониятнинг ўзига бўлган беҳурматлигидир.Бежиз эмаски, халқимиз тилга, хусусан, ўзининг она тилига мунтазам муҳаббат билан эътиборда бўлган, уни эъзозлаб ардоқлаган, ўзбек тилининг мукаммаллиги ва бетакрорлигидан фахр-у ифтихор қилган. Бугун ўзбек тили дунё тиллари қатори жаҳонда ўз ўрни, обрў ва мақомига эга.Шу билан бирга бугун она тилимиз имкониятларини қай даражада намоён эта оляпмиз, деган ҳақли савол ҳам борки, у ҳар биримизни ўйлантириши, мушоҳадага тортиши, шу жумла қалбимизда исён қилиб туриши даркор. Биз келажак авлодни тилимиз бойликлари билан таъминлашимиз, тил хазинамизнинг нодир меросини сақлаб турган асарларимизни ёшларга кенгроқ ўргатиш лозим.Ўзбек тили бойлигини яхлит ҳолда тасаввур этиш учун ўзбек адабий тилининг асосчиси, сўз мулкининг султони Мир Aлишер Навоий асарлари дунёсига бир назар ташлашнинг ўзи кифоя. Бу оламда буткул коинот акс этади, бу бепоён тафаккур ва туйғулар олами адабиёт ва илм уммонига бошлаб боради. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
21-10-2022, 12:55
Вернуться назад