DataLife Engine / «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар!!!

«Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар!!!

Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласи «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кундан кунга гўзал ва обод бўлиб бормоқда. Маҳаллада бир кунда 120 нафар беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган Огаҳий оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланишига 1 миллиард 630 миллион сўм маблағ сарфланди ва тозабозорликлар учун барча қулайликларга эга даволаниш мажмуи ишга туширилди. Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев қатнашиб, маҳалла аҳлини, тиббиёт ходимларини инсон қадри улуғланадиган шифо масканини очилиши билан самимий муборакбод этди. Маҳалла нуронийлари, онахону отахонлар Президентимизнинг меҳрибонлигини , айниқса қишлоқ аҳлига бўлган эътиборини эътироф этишди ва миннатдорлик билдиришди.
22-10-2022, 08:00
Вернуться назад