DataLife Engine / Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари! Сизларни касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Танлаган касбингиз жуда машаққатли. Сабаб, сиз хизматни бошлаган биринчи кунингизданоқ, хизмат қуролини қўлингизга олганингизда, қолаверса махсус ваколатлар берилган пайтданоқ сизга катта масъулият юкланган. Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳар доим алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан қаралган. Албатта, бугунги кунда ички ишлар органлари ҳодимлари замонавий билим ва технологияларга эга бўлиши талаб қилинмоқда. Уларнинг муваффақиятли хизмати замирида эса ҳар доим шахсий ҳалоллик, ўз иши ва бурчига садоқатлилик каби эзгу фазилатлар мужассам. Шу муносабат билан, сизни ва барча оила аъзоларингизни касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз. Сизларга соғлиқ, омонлик ва бахт тилаймиз. Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдек буюк ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
25-10-2022, 09:05
Вернуться назад