DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА «НАВРЎЗ», «САҲОВАТ», «ГУЛЗОР» МАҲАЛЛАЛАРИДА ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА «НАВРЎЗ», «САҲОВАТ», «ГУЛЗОР» МАҲАЛЛАЛАРИДА ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА «НАВРЎЗ», «САҲОВАТ», «ГУЛЗОР» МАҲАЛЛАЛАРИДА ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 28 март куни соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида олис худудларда контейнерлардан иборат тиббий пунктларини ташкил этиш белгиланди. Тиббиётдаги ислоҳатлар инсон қадри учун, ушбу тизимни аҳолига яқинлаштириш мақсадида бу ислоҳатлар тиббий сифатни ошириш ва аҳолини тиббиётдан рози қилиш учун амалга оширилимоқда. Барча маҳаллаларда тиббиёт пунктилари ташкил этилиши орқали ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш янада яхшиланади. Тиббиёт пунктларининг очилишида Боғот тумани хокими Шавкат Яхшибаев, маҳалла раислари, хоким ёрдамчилари, маҳалла нуронийлари ва тиббиёт ходимлари иштирок қилдилар. Маълумот учун тез кунларда яна 3 та тиббиёт пунктларини очиш режалаштирилган.
25-10-2022, 09:10
Вернуться назад