DataLife Engine / ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАНДА УЛУҒДИР!!!

ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАНДА УЛУҒДИР!!!

ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАНДА УЛУҒДИР Боғот туманидаги Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Қалажиққалъа” маҳалласи кундан кунга, том маънодаги энг ривожланган маҳаллага айланиб бормоқда. Мана, куни кеча бу маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатиш учун контейнер тиббиёт пункти ўз фаолиятини бошлади. Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, маҳалланинг нуронийлари, тиббиёт ходимлари ва маҳалла хотин-қизлари иштирок этди. Ушбу контейнер тиббиёт пунктида бирламчи тиббий санитария хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Азиз Боғотликлар! Маълумот учун, айни кунларда туманимизда 9 та маҳаллада жумладан,1-сектор ҳудудидаги «Намуна”, “Гулзор”, “Қорабоғ”, 2- сектордаги “Боғистон”, 3- сектордаги “Наврўз”, “Саҳоват”, “Қалажиққалъа”,“Тозабозор”, 4- сектордаги “Mанавият” маҳаллаларида тиббиёт пунктлари ўз фаолиятини бошлаб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
26-10-2022, 09:40
Вернуться назад