DataLife Engine / БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН «МАРДЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ!!!

БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН «МАРДЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ!!!

БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН «МАРДЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатишдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, БОҒОТЛИК элдошимиз СОБИРОВ АЗИЗБЕК УЛУҒБЕКОВИЧ «МАРДЛИК» ОРДЕНИ билан мукофотланди. Собиров Азизбек Улуғбекович 1983 йил 24 апрелда Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Улуғбек Собиров меҳнат фаолиятини Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида бошлаган. Унинг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш борасида эришган ютуқлари ва хизмат вазифасига виждонан ёндашиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ижобий баҳоланиб, у иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВда, Тошкент вилояти ИИБда, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида давом эттирган ва қаерда ишламасин асосан, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятнинг олдини олиш ва аниқлаш ишларини ташкил қилишда катта ютуқларга эришиб келган. А.У.Собиров 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланиб, ҳозирга қадар ушбу лавозимда фаолият юритмоқда. Боғотлик элдошимиз Азибек Собиров оилали, уч нафар фарзанднинг отасидир. Боғот тумани тарихида илк маротаба Президент Фармони билан «Мардлик» ордени олган элдошимиз Азизбек Собировнинг устозларини, яқинларини, онажонини улкан мукофот билан самимий юракдан табриклаймиз. АЗИЗ ЭЛДОШЛАР! БОҒОТНИНГ ЖАСУР, МАРД ФАРЗАНДИ АЗИЗБЕК УЛУҒБЕКОВИЧ СОБИРОВ ЭРИШГАН УЛКАН МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН! Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева
26-10-2022, 10:30
Вернуться назад