DataLife Engine / «ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК»ДА МУНОСИБ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ!!!

«ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК»ДА МУНОСИБ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ!!!

«ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК»ДА МУНОСИБ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ! Боболаримиз ўзингдан яхши ном қолиши учун дарахт экишинг, солиҳ фарзанд тарбиялашинг керак, деган ўгитларига амал қилиб, ҳозирги табиат ўзгаришлари даврида, сайёрамизни, яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кўпайтиришда дарахт экиш масаласи жуда долзарб эканини тушуниб, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида энг катта ташаббусдан бирини Боғот туман Халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар амалга оширмоқдалар. Бугун туманда Халқ таълими соҳаси ходимлари дарахт экиш тадбирлари давомида 2112 та кўчатларни экдилар. Унда туман Халқ таълими бўлими ходимлари, мактаб директорлари чин кўнгилдан қатнашиб, ўзлари етказаётган мевали дарахтларни мактаб атрофига экишди, долзарб 40кунликда туманимизнинг кичик бир қисмига яшиллик олиб кира олганидан мамнун бўлдилар. Бундай тадбирлар аввало, жамоанинг янада бирлашишига хизмат қилади, шунингдек, қалбларимизда Ватанга, она табиатга ғамхўрликни кучайтиради.
26-10-2022, 11:30
Вернуться назад