DataLife Engine / ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ИШ РЕЖАСИ АСОСИДА ЭШИТУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА!!!

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ИШ РЕЖАСИ АСОСИДА ЭШИТУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА!!!

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ИШ РЕЖАСИ АСОСИДА ЭШИТУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА Куни кеча O'ZLIDEP Боғот туман Кенгашида депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан навбатдаги мансабдор шахсларни эшитуви бўлиб ўтди. Унда Хотин- қизларни қўллаб- қувватлаш, уларнинг жамият хаётидаги фаол иштирокини таъминлаш бўйича (тараққиёт стратегиясининг 69-мақсади) туманда амалга оширилган ишлар юзасидан Бооғот тумани ҳокими ўринбосари- Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллаеванинг ахбороти эшитилди. Боғот туманида1029 нафар ишсиз хотин – қизлар мавжуд бўлиб, уларни иш бандлиги бўйича туман АБКМ томонидан бир қанча ишлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145 -сонли қарорига асосан хотин-қизларга қуйидаги ёрдамлар кўрсатилиб келмоқда. 2022 йил 9 ойида 1024 (99,5) нафар хотин-қизлар иш билан бандлиги таъминланди. 6 нафар ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди. 2022 йил 9ойида 3-тоифадаги 653 нафар - боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга, 4- тоифадаги 436 нафар – I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга, 6 тоифадаги 412 нафар – қаромоғида ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд жами 1501 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларини молиялаштириш, зарур моддий техника воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун 2 тоифадаги 269 нафар хотин-қизларга 1 млрд 744 миллион 685 минг банк кредити ажратилди. Туманда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ -5200-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан маҳаллалардаги хонадонларнинг уй ва дала томорқаларида узумчиликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда 1800 га ерда узум кўчатлари ўтқазиш белгиланган. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга узум кўчатлари тарқатиш бўйича сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг тавсиясига асосан 2455 нафар хотин - қизларга 147 миллион 250 000 сўмлик 58900 та узум кўчатлари тарқатилди. “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий- ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда қаромоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга бошқа тоифадаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида 316 нафар хотин-қизларга 292,1 млн.сўмлик 6232 дона парранда товуқ тарқатилди. 2022 йил 9 ойида туман фуқоролик суд,туман жиноят суд,туман маъмурий суд раислари,туман прокурори, туман ИИБ, туман адлия бўлимлари томонидан “Аёллар дафтари” га киритилиб ҳуқуқий ҳимояга мухтож 258 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий маслахатлар берилди. 3.1 ва 4.1- тоифадаги уй-жой таъмирланадиган хотин- қизлар 103 нафарни ташкил қилиб, ҳозирги кунда 7 нафар хотин-қизларнинг уй-жойларини олд тарафи фасад қилиниб, томи сувоқ қилинди. 5.2-тоифа уй-жой компенсация тўлаб бериладиган хотин-қизлар жами 51 нафарни ташкил қилиб, барчаси билан уй-жой ижарага бериш бўйича шартномалар қилинган. 51нафар хотин-қизларнинг ижара пулига ҳар ой 13 млн 100 минг сўм тўлаб берилиши режалаштирилганлиги айтиб ўтилди. Депутатлик гуруҳи йиғилишида амалга оширилаётган ишлар ижбий баҳоланиб, шу билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам тилга олиб ўтилиб бир қатор таклифлар берилди. Жумладан депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Машарипова ишсиз хотин -қизларга субсидиялар ажаратишдан олдин касбга ўқитиш таклифини берди. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бажаралиши бўйича депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.
27-10-2022, 09:05
Вернуться назад