DataLife Engine / БОҒОТЛИК ФИДОЙИ ЎҚИТУВЧИЛАР «ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИ СОВРИНДОРИ БЎЛИШДИ

БОҒОТЛИК ФИДОЙИ ЎҚИТУВЧИЛАР «ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИ СОВРИНДОРИ БЎЛИШДИ

Вилоятимиз ҳокими Ф.Эрманов совриндор ўқитувчиларни тақдирлаш тадбирида, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур» деган сўзлари билан бошладилар ва вилоятимиздаги устозларнинг сермашаққат фаолиятига юксак баҳо берар экан, «Устоз-отадай улуғ» бўлишини таъкидлаб, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров билан биргаликда совриндор ўқитувчиларни, ўз фанининг етук билимдони, кучли педагогларни эришган ютуқлари билан табриклаб, ўқитувчиларга тантанали равишда мукофотларни топширдилар.Мукофотланганлар орасида Боғотлик устозларнинг кўплиги туман аҳлининг юрагида ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотди.Боғот туманидаги 92-ИМИ математика фани ўқитувчиси Неъматжон Камолов, 8-сон мактабнинг француз тили ўқитувчиси Бобожонов Ҳамза, 3-сон мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Жуманиёзова Олмахон, 21-сон мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Султанова Шукуржонлар касбининг моҳир устаси, кучли билимли, салоҳиятли устозларимиз Халқ таълими Вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби бўлганликларини эшитган барча Боғотлик ўқитувчиларнинг юрагида ўз касбига янада кучли меҳр уйғонмоқда.Яна бир гуруҳ ўқитувчилар, жумладан, Боғот туманидаги 1-сон мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Фазилат Абдуллаева, 15-сон мактабнинг технология фани ўқитувчиси Шохсанам Рахимовалар таълим сифатини оширишдаги фаоллиги, фидойилиги учун Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғинингнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Давлатимиз раҳбарининг «Мактаб масаласи-келажак масаласи, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласи, мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди, мамлакат тақдири муаллимлар қўлида...» деган сўзлари ҳар бир Боғотлик ўқитувчиларнинг юрак тўридани жой олганининг исботини кўряпмиз. Барча ҳалол меҳнатлари учун мукофотланганларни чин қалбимиздан самимий табриклаймиз. Боғот туманида салоҳиятли, кучли,билимли, фидойи устозлар, меҳнатсевар педагоглар сафи бундан ҳам кўпаяверсин!
12-03-2020, 10:40
Вернуться назад