DataLife Engine / ШАҲНОЗАХОН АВЕЗОВА - «ЙИЛ АЁЛИ» МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ !!!

ШАҲНОЗАХОН АВЕЗОВА - «ЙИЛ АЁЛИ» МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ !!!

ШАҲНОЗАХОН АВЕЗОВА - «ЙИЛ АЁЛИ» МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ Боғот туманида «Йил аёли» миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллаева очиб берди. Миллий танлов Низомида белгиланган шартлар асосида 11нафар иштирокчилар беллашдилар. Танлов якунида ғолиблар аниқланди ҳамда туман ҳокими ўринбосари томонидан тақдирландилар. Боғот туманидаги 1- сектор ҳудудида жойлашган 10- сон мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шаҳноза Авезованинг фаолияти ҳакамлар томонидан энг юқори баҳоланди. Шаҳноза Авезова туман босқичининг ғолиби бўлди ва танловниннг Хоразм вилояти босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шаҳноза Авезованинг вилоят босқичида фаол иштирок этишида улкан омадлар тилаймиз. Боғот тумани ҳокимлиги ахборат хизмати
28-10-2022, 12:10
Вернуться назад