DataLife Engine / «2022 йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар»

«2022 йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар»

Хоразм вилояти АОКА топшириғига биноан Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан «2022 йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар» мавзусида медиа-тур ўтказилди. Медиа- турда АБКМ туман бўлими раҳбари Д.Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди. Медиа-турда Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари Санжар Қурбонов, «Аёллар дафтари» бўйича республикадан беркитилган вакил, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Шавкат Сафарбаев қатнашди. Медиа-тур давомида «Ўзгариш» маҳалласида АБКМ томонидан ҳунармандларга яратилган берилган шароитлар билан танишилди ва янги барпо этилиб, ишга туширилаётган «Bog‘ot Silk co» ипакдан гилам тўқиш МЧЖ биносида яратилган имкониятлар билан танишилди ҳамда медиа-тур якунида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Боғот тумани АБКМ ходимлари томонидан марказ биноси орқа томонидаги боғига беҳи, гилос, олча ва олхўри кўчатлари экилди.
31-10-2022, 09:05
Вернуться назад