ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА» ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?» МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
«ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА» ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?» МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИБоғот туманида «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида, Президент Администрацияси шўъба мудири Нуриддинжон Норметов туманимизга ташриф буюрди ва тумандаги маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари билан семинар ўтказди. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, қонун устиворлигини таъминлаш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938 Фармонининг мазмун моҳияти тушунтирилди, семинар иштирокчилари маърузани зўр қизиқиш билан тингладилар. Боғот туманида«Обод ва хавфсиз маҳалла»тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ва кутилаётган натижалар ҳақида келишиб гаплашиб олдилар ҳамда 10 та вазифанинг ҳар бир бандини ҳаётий мисоллар билан қизиқарли қилиб тушунтириб бердилар. Семинарда иштирокчилар томонидан таклифлар ҳам айтилди. Ҳар бир маҳаллада «Эълонлар тахтаси» ташкил қилиш, кундалик янгиликлар билан маҳалла аҳолисини таништириб бориш, ўзаро келишаолмаётган, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга психологлар ёрдамини бериш зарурлиги айтиб ўтилди.Ишлаб чиқилган йўл харитасидаги чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ қилинишида ва амалга оширилишида, тумандаги 43та маҳалланинг «Обод ва хавфсиз маҳалла» мақомни олиши учун тиниб-тинчимай меҳнат қилиш ҳар бир Боғотлик фуқаронинг кундалик юмушига айланиши шарт.
.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
12-03-2020, 04:57
Вернуться назад