DataLife Engine / Боғот туманида ёш китобхонлар сараланмоқда!!!

Боғот туманида ёш китобхонлар сараланмоқда!!!

Боғот туманида ёш китобхонлар сараланмоқда!!! Боғот туманида «Ёш китобхон» танлови туман босқичи ўтказилди. Танловда қатнашиш учун жами 2184 нафар ёшлар ариза топширган бўлиб, туман босқичига 27 нафари йўлланма олди. Бугун 3 нафар ёшлар кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олдилар. 10-14 ёш тоифаси бўйича «Ёш ўсмир» МФЙдан Шабнам Юлдашева, 15-19 ёш тоифасидан «Меҳнат гули» МФЙдан Оғабек Пўлатов, 20-30 ёш тоифасидан «Ашхобод» маҳалласидан 2- сон ИМИнинг химия фани ўқитувчиси Гулинурхон Полвонова Хоразм вилояти босқичида Боғот тумани шаънини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Боғотлик билимдон ва ғолиб китобхон ёшларга Республика босқичида ҳам қатнашиш бахти кулиб боқишини тилаймиз. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Бизни кузатиб боришда давом этинг!
31-10-2022, 10:25
Вернуться назад