DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ БОҒЧАЛАР ВА МАКТАБЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ БОҒЧАЛАР ВА МАКТАБЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ БОҒЧАЛАР ВА МАКТАБЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ Боғот туманида таълим- тарбия сифатига жиддий эътибор қаратилиб, дастурлар доирасида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим соҳасида тизимли ишлар олиб борилиб, таълим даргоҳларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш борасида кўплаб амалий ишлар бўй кўрсатмоқда. 3-сектор ҳудудида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти болаларини мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш масаласида кўплаб қийинчиликларга дуч келаётганлари тўғрисида бўлаётган эди. Бугунга келиб бу муаммолар бир оз бўлса-да енгиллашди. Кичкинтойлар учун барча мактабгача таълим ташкилотларида имкониятлар яратилмоқда.Туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов ўзига хос тарзда безатилган хоналарда болажонлар тарбияланиши учун яратилган шароитларни кўриб, 12-сон,18-сон МТТ директорларига тавсияларини берди.14-сон мактабнинг иссиқлик тизими ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида бажараётган ишларини ўрганди.  
1-11-2022, 12:25
Вернуться назад