DataLife Engine / Боғотда пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади!!!

Боғотда пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади!!!

Боғотда пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади Бугун Боғот туманида пиллани қайта ишлашга ихтисослашган янги корхона иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Корхона цехларига умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ипак ип йигириш линиялари ўрнатилган. Лойиҳанинг 2-босқичида эса қўшимча 350 минг доллар миқдорида сармоя киритилиб, ипак мато тўқиш, бўяш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилади. Натижада корхонада 180 та доимий ва 6400 та мавсумий иш ўринлари яратилади. Мавсум давомида етиштирилган пилла хом-ашёси корхонанинг ўзида тўлиқ қайта ишланиб, йилига 1,3 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.
3-11-2022, 10:25
Вернуться назад