DataLife Engine / “Ғишткўприк” чегара божхона пости ҳовлисидаги бу дарахт – гужум!

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ҳовлисидаги бу дарахт – гужум!

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ҳовлисидаги бу дарахт – гужум! Божхона фахрийси Боғотлик Қадамбой Озодович Матниязов ушбу постда хизмат қилиб юрган кезлари - 2003 йилда Хоразмдан келтириб, ўтқазган эди. Постнинг реконструкция қилиниши муносабати билан кечадан бошланган демонтаж жараёнларидан сўнг бу дарахтнинг тақдири кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Кеча ДБҚ Раиси “Ғишткўприк” чегара-божхона постидаги қурилиш жараёнларига старт берар экан, бу ердаги биронта дарахтга зиён етказмаслик бўйича қатъий топшириқ берди. Шу боисдан пост ходимлари учун қадрли бўлиб қолган нафақат ушбу гужум, балки постдаги барча дарахтлар алоҳида асраб авайланади ва уларга зиён етказилмайди. Аксинча, пост ҳудуди янада ободонлаштирилиб, янги дарахтлар ўтқазилиб, яшил маконга айлантирилади.Маълумот Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг расмий сайтидан олинди.
4-11-2022, 10:10
Вернуться назад