DataLife Engine / СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН МАЛИКА ҚИЗИМ!!!

СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН МАЛИКА ҚИЗИМ!!!

СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН МАЛИКА ҚИЗИМ Инсон ҳаёти синовларга, сир- синоатларга тўла. Боғотлик Маликахон Матчанованинг 2 ёш пайтида отаси, 13 ёш вақтида онаси касаллик сабабли эрта бу дунёни тарк этишади ва Малика болалигидан холасининг қарамоғида қолади. Бугун Маликахоннинг қувончлари олам-олам. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Маликахонга янги уй калитини топширди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октабрдаги 656-сонли қарорларининг ижроси юзасидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Матчанова Маликахон Рўзибой қизига янги хонадон совға қилинди. Суҳбат давомида Малика бугунги кунда тиббиёт коллежи битирувчиси эканлигини,энг севимли машғулоти шеърлар ёдлаш, китоб ўқиш эканини, айниқса шоир Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини севиб ёд олишини билдирди. Президентимизга миннатдорлик билдираётган Маликахон шеърлар айтиб берди Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири А.Жуманиёзов БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
5-11-2022, 12:25
Вернуться назад