DataLife Engine / Бугун ўткаазилган пресс -турда...

Бугун ўткаазилган пресс -турда...

Бугун ўткаазилган пресс -турда иштирокчилар туманда ички йўлларга қум-шағал ётқизиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Дастлабки манзил туманнинг «Пахтаобод», «Қорабоғ», «Меҳнат гули» МФЙлари бўлди. Бугунги пресс-тур «Қулонқорабоғ» маҳалласида Боғот туманида Президент топшириғининг ижросининг таъминланиши ва ислоҳотлардан халқнинг мамнунлигини ёритиш билан бошланди. Пресс-турда иштирокчиларни Боғот тумани ҳокими ўринбосари Музаффар Қаландаров ҳамда ЙФУК туман бўлими бошлиғи Жавлонбек Тўраевлар туманда амалга ошилаётган ишлар билан таништириб борди. Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари, туман ЙФУК ходимлари, Боғот тумани ФВБ ходимлари, МФЙ ходимлари «Боғотда барча ислоҳотлар- инсон қадри учун» ғояси доирасида бирлашдилар. Маҳалладаги хотин-қизлар бўғирсоқлар пиширди, маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга Боғот тумани ФВБ бошлиғи Ш.Худашкуров бошчилигида кўмир тарқатилди, маҳалла нуронийлари эса юртимиз тинч, Президентимиз омон бўлсин дея дуолар қилдилар.  
6-11-2022, 11:00
Вернуться назад