АЁЛ МУҚАДДАС, АЁЛ МЎЪЖИЗА
АЁЛ МУҚАДДАС, АЁЛ МЎЪЖИЗА
Аёл муқаддас, аёл мўъжиза. У ўзи билан бахт-саодат, муҳаббат, меҳр-оқибат олиб келади. У оиласи учун борини беради. Фарзанд камолидан, яқинларининг бахту қувончидан яшнайди. Ҳаёт йўлларимизни ана шундай фазилатлари билан чароғон қилаётган мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимизга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак кам. 8-март Хотин- қизлар куни муносабати билан Боғот тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ойбек Холбоев жамоадаги барча хотин-қизларни нафосат ва гўзаллик байрами билан қутлаб, ўзининг энг яхши тилакларини билдирди.Туман ҳокимлиги томонидан давримизнинг муносиб соҳибалари бўлаётган Боғот тумани ҳокимлигида фаолият юритаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари улашилди. Бундай эътибор ва эътирофдан барча хотин-қизлар хурсанд бўлдилар ва туман ҳокимига ўзларининг миннатдорчилигини билдирдилар.Байраминггиз муборак бўлсин , уйимизнинг фариштаси, хонадонимиз сариштаси бўлган азиз аёллар!
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
7-03-2020, 17:36
Вернуться назад