DataLife Engine / НУРОНИЙЛАР БИЛАН ТОНГГИ ПИЁДА ЮРИШ ТАДБИРИ «САЛОМАТЛИК УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ»ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛДИ!!!

НУРОНИЙЛАР БИЛАН ТОНГГИ ПИЁДА ЮРИШ ТАДБИРИ «САЛОМАТЛИК УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ»ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛДИ!!!

НУРОНИЙЛАР БИЛАН ТОНГГИ ПИЁДА ЮРИШ ТАДБИРИ «САЛОМАТЛИК УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ»ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» дея эълон қилинди. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида кексаларни соғлиқларини тиклаш мақсадида, кекса авлод вакиллари учун қадимий шўр кўл бўйлаб, пиёда юриш ташкил этилди. Бугун нуронийлар учун Боғот тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими ҳамкорлигида «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида қатор тадбирлар кун давомида қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Эрта тонгдан нуронийлар билан бошланган маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасидаги тонгги пиёда юриш тадбирларида Республика «Нуроний» жамғармаси масъул ходими Қадамбой Матниёзов иштирок этди. Боғот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
9-11-2022, 12:00
Вернуться назад