DataLife Engine / Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз!!!

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз!!!

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз Боғот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган бир қатор кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда. ИИБ ходимлари билан «Янги қадам», Абу Райҳон Беруний маҳаллаларида маҳалла фаоли, шу ҳудуднинг обрўли онахонлари, депутатлар, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчиси, отинойилар билан ҳамкорликда мурожаатларга ечим изланди. Тадбирлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда яшаш тарзи ўрганилиб, мавжуд муаммолар масъуллар кўмагида бартараф этилмоқда. «Хотин- қизларнинг муаммосини ўрганиб ечимини топиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш -- ажримларнинг, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади»-дейди, Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова. Бундан ташқари ИИБ ходимлари туман ҳудудидаги мактабларга бориб, тарғибот тадбирларини ҳам олиб боришмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
10-11-2022, 10:00
Вернуться назад