DataLife Engine / ҲОКИМ ҚАБУЛИ!!!

ҲОКИМ ҚАБУЛИ!!!

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ Бугун Боғот тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар бериб, масъуллар билан ҳар бир мурожаатнинг жойида ечимини топиш чораларини кўрди. Қабул давомида фуқароларнинг кредит, уй- жой учун ариза бериш, ишсизлик масаласи, суд- ҳуқуқ масалалари, дори- дармон учун моддий ёрдам масалалари билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилиб, ечимига эътибор қаратилиб, айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
10-11-2022, 12:30
Вернуться назад