DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИГА Т А Б Р И Г И!!!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИГА Т А Б Р И Г И!!!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИГА Т А Б Р И Г И Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар! Қўли енгил, меҳри дарё, азиз шифокорлар! Барчангизни инсонларнинг дардига дармон бўлишдек савобли касб байрамингиз билан самимий табриклайман. Ҳа, дарҳақиқат, бирозгина тобимиз қочса, дунё кўзимизга кўринмай қолади. Шифокорларсиз аҳволимиз ўнгланмаслигини билиб, дарҳол уларни эслаймиз. Сизларнинг кўмагингизга, маслаҳатингизга, йўл-йўриғу тавсияларингизга таянамиз. Сизлар ўзингизни хатарга қўйиб бўлса- да, халқимиз учун, доим саломатлигимизга, ҳаётимизга қалқон бўлиб келмоқдасиз. Ҳатто энди вакцина кириб келиши билан юртимиздан чекинаётган, яқин кунларгача бутун дунёга панд берган пандемия кунларида сиз ҳақиқий мардлик кўрсатдингиз, сиз шифокорларнинг нечоғли фидойи, матонатли, ўз ҳаловатидан кечиб бўлса ҳам бошқалар ҳаётини асраб қолишга қодир бўлган, меҳридарё одамлар эканини яна бир карра амалда намойиш этдингиз. Ўша кунларда сизнинг жонбозликингиз, салоҳиятингиз самарасида инсоният бошига тушган кутилмаган синовларда Ўзбекистоннинг позицияси халқаро миқёсда жуда юқори баҳоланди. Мана 2022 йилда туманимиз марказида Ҳиндистон билан ҳамкорликдаги гемодиализ марказининг ишга тушгани ҳамда беморларни узоғини яқин этиб, оз фурсатда янги замонавий шифо масканларида инсонларнинг дардларига шифо топишаётгани, туманда оилавий шифокорлик пунктлари, 9 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ишга туширилиши илғор технологиялар асосидаги даволаш марказлари бунёд этилиши Боғотимизда «ИНСОН ҚАДРИ УЧУН» қилинаётган ислоҳотларнинг яққол исботидир. Ҳар куни аолининг заиф қатламлари муттасил моддий ва маънавий қўллаб-қувватланаётгани, эҳтиёжманд оилалар доимий эътибордалиги, салгина ўзини нохуш сезган ҳамюртимиз борки, оилавий поликлиника ходимлари томонидан уйларининг остонасига бориб, керакли дори-дармонлар етказиб берилаётгани Дорихоналарда зарур препаратларнинг тақчил бўлишига йўл қўйилмади. Бу жараёнда саломатлигимиз посбонлари – шифокорларнинг чинакам қаҳрамонлиги яна бир карра намоён бўлди. Айни пайтда давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларининг меҳнати эъзозланмоқда. Тиббиёт муассасасидаги жонкуяр ва изланувчан шифокорлар, зийрак лаборантлар, ҳамшира, кичик тиббиёт ходимлари, тез ёрдам ҳайдовчиларигача қамраб олингани соҳа ходимлари меҳнатининг юртимизда юқори баҳоланаётгани, ардоқланаётганига гувоҳмиз. Мана куни кеча муҳтарам юртбошимизнинг кардиология соҳасида белгилаб берган вазифалари кўлами кенглигининг ўзи фикримизга далилдир. Фидокорона, сидқидилдан, астойдил бажарилган меҳнат эъзоз ва эътибор, қадр топди. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими мисолида халқимиз саломатлигини асраш борасидаги амалий ғамхўрликнинг яққол далилидир. Биз Боғотликлар ҳар доим туманимиз тиббиётининг кучли дарғалари, қўли енгил шифокорлари билан фахрланамиз. Президентимизнинг соҳа ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги қарорига биноан, Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси врач-терапевти РЎЗМЕТОВА ҲАИТЖОН ҚАЛАНДАРОВНАнинг II- даражали «САЛОМАТЛИК» ОРДЕНИ билан тақдирланганидан чин юракдан қувонмоқдамиз, серқуёш юртимиздаги, жумладан Боғотимиздаги забардаст шифокорларнинг сермашаққат меҳнатига берилган юксак баҳо билан барча- барча элдошларимизни яна бир бора муборакбод этаман. Азиз шифокорлар! Касб байрамингиз муборак бўлсин! Сизларга сиҳат- саломатлик, кучли ирода, сабр-тоқат, меҳр ва муҳаббат, оилавий тотувлик тилайман. БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ҚЎЛИ ЕНГИЛ, АЗИЗ ШИФОКОРЛАР! Ҳурмат ва эҳтиром биланБОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИШАВКАТ ЯХШИБАЕВ12.11.2022йил БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
12-11-2022, 11:00
Вернуться назад