DataLife Engine / БУ ЁРУҒ ЖАҲОНДА ИНСОН УЧУН ЭНГ БЕБАҲО НЕЪМАТ - СОҒЛИҚДИР!!!

БУ ЁРУҒ ЖАҲОНДА ИНСОН УЧУН ЭНГ БЕБАҲО НЕЪМАТ - СОҒЛИҚДИР!!!

БУ ЁРУҒ ЖАҲОНДА ИНСОН УЧУН ЭНГ БЕБАҲО НЕЪМАТ - СОҒЛИҚДИР Ҳа, албатта, қачонки биз соғ-саломат бўлсак ҳаётда беғубор ва шодон, тинч, форовон яшаймиз. Ҳаётимизда шундай касб эгалари борки бизнинг соғлигимизни таъминлайдиган, бетоб бўлиб қолганимизга бор меҳрини, билим ва тажрибасини аямай, фидокорона хизмат қиладиган тиббиёт ходимлари борлиги барчамизни бирдек хурсанд қилади. Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, шогирд шифокорларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев самимий қутлаб совғалар билан тақдирлади. Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов қатнашди.  
12-11-2022, 12:05
Вернуться назад