DataLife Engine / Боғот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди!!!

Боғот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди!!!

Боғот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 21 ва 24 моддаларига мувофиқ Қаландаров Жамсурбек Хасанбаевич Боғот тумани ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача Қаландаров Жамсурбек Хасанбаевич Хоразм вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Жамсурбек Хасанбаевичга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, янги раҳбарнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
14-11-2022, 12:40
Вернуться назад