DataLife Engine / БОҒОТДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА!!!

БОҒОТДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА!!!

БОҒОТДА ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» дея эълон қилинди. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўлида кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёратларни ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Боғот туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида кекса авлод вакиллари учун Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга ва туманнинг энг қадимий маскани Қалажиққалъага саёҳатлар ташкил этилди. Нуронийлар мактабларга бориб, ёш авлодга ҳаёт тажрибаларини сўзлаб бердилар, кексалар учун «Пахтаобод» МФЙда шахмат-шашка, китобхонлик тадбирлари ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлигиМатбуот хизмати
15-11-2022, 11:00
Вернуться назад