DataLife Engine / 18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!!!

18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!!!

18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН Аслида, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Улар халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётини ифодалайди. Байроғимиз ҳам ўзида бутун халқимиз орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстлик, бағрикенгликни ўзида мужассам этган. Миллий байроғимизнинг ҳилпираб туриши, турли байрамларда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади. Байроғимиз – ғуруримиздир.Давлат рамзимиз байроқ қабул қилинган кун барчамизга муборакбўлсин! Давлатимиз байроғи доимо юксакларда мағрур ҳилпирайверсин!
18-11-2022, 10:10
Вернуться назад