DataLife Engine / БУГУН ЖОНАЖОН ЮРТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!!!

БУГУН ЖОНАЖОН ЮРТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!!!

БУГУН ЖОНАЖОН ЮРТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН! Бугун Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Боғот туманидаги барча муассасаларда, ташкилотларда байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда. Боғот тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Элдор Худайберганов ташкилотчилигида тадбирга ташриф буюрувчиларга ҳамда иштирокчиларга махсус байроқ ленталар тарқатилди. Ушбу байроққа бўлган эҳтиром ҳар бир инсоннинг кайфиятини янада яхшилаб, давлатимиз байроғига бўлган муҳаббат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Боғот тумани бўлими ходимлари ҳамиша халқимизга хушнудлик улашишда пешқадамдир. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
18-11-2022, 12:45
Вернуться назад