DataLife Engine / ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР!!!

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР!!!

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОРЖорий йилнинг апрель-июнь ойларида АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон бўйлаб, қишлоқ хотин-қизлари учун билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази билан ҳамкорликда комплекс дастурни амалга оширди. Дастур бўйича тумандаги 62 нафар хотин-қизларга 6 йўналиш бўйича касб- ҳунар ўргатилди. «Оқ тепа»МФЙдан О.Тиллаева парандачилик бўйича, М.Хусаинова қандолатчилик бўйича, «Гулшан» МФЙдан Ф.Тўрақулова сартарошлик бўйича ўз бизнес режаларини тақдим этдилар ва тадбиркорлигини бошлаш учун зарур жиҳозлар олиш ҳуқуқига эга бўлди.Бугун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари, туман ҳокими ўринбосари Д.Абдуллаева, ЮСАИДнинг вилоят координатори М.Рўзметов, O‘zLiDeP вакили бошчилигида инубатор, сартарошлик ва қандолатчилик жиҳозлари, «Янги Ўзбекистон» китоби ва совғалар топширилди.БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
22-11-2022, 09:10
Вернуться назад