DataLife Engine / «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

«ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

«ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Худайберганов Турсунхон Хайдарович ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Ўразбоевич Эрманов Боғот туманига келиб, туман Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер майдонларини ажратиш масалаларни кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосалари бўйича топшиқлар ижросининг амалда бажарилишини ва Боғот туманидаги ёшлар учун ташкил қилинган «Кооператив» фаолияти билан танишдилар.Боғот туманининг «Ўзгариш» маҳалласида далаларида бўлиб, «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида экин ери ажратилган ишсиз ёшлар билан учрашдилар.Учрашувда Давлат маслаҳатчиси Т.Хайдаров ҳалол меҳнат қилиб, оиласининг даромадини кўтаришга шайланиб турган Боғотлик ёшларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.Туман ҳокими Ойбек Холбоев Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Хайдаровга бугуннинг ўзида 400 гектар жами 1 000 гектардан ошиқ ерни ёшларга меҳнат қилишлари, чет элга чиқиб кетмасликлари ва оиласи даромадини тиклашлари учун берилганини билдирди.Ёшлар муҳтарам Президентимизга ва раҳбарларга миннатдорчилик билдириб, ер ажратилганлиги тўғрисидаги қарорни олиб, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
17-03-2020, 01:59
Вернуться назад