DataLife Engine / «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастури!!!

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастури!!!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати, туман ичимлик суви таъминоти бўлими билан биргаликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича Боғот туманида амалга оширилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Хоразм сувтаъминот бошқармаси бошлиғи О.Қадиров, туман ҳокимлиги бош мутахассиси О.Шарипов, туман бўлими бошлиғи А.Муродовлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.Матбуот анжуманида мавзу юзасидан масъул раҳбарларнинг амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Соҳа масъулари ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар. Матбуот анжуманидан кейин маҳаллалар кесимида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати, ичимлик сувининг тозалигини назорат қилувчи лабораториядаги иш жараёни, мавжуд сув омборлари ҳақида тўлиқ маълумотлар олинди.
22-11-2022, 10:05
Вернуться назад