DataLife Engine / САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАРНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ УСУЛИДИР!!!

САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАРНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ УСУЛИДИР!!!

САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАРНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ УСУЛИДИР Президентимиз таъбири билан айтганда, биз қачонки, фуқаролар қалбига қулоқ солиб, дард-у ташвиши ва муаммолари билан қизиқсак, уларга ижобий ечим топсакгина биз халқни рози қилган бўламиз. Худди шундай фуқаролар қалбига қулоқ солиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал қилиш мақсадида Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Эргаш Эркинович Аҳмедов туманимизнинг 3- секторидаги маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Куни кеча «Ғалаба» маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари, шикоятлари тингланди ва муаммо ечимида амалий ёрдам берилди. Шунингдек, моддий ёрдам масалалари бўйича ҳам мурожаатлар билдирилди.Ушбу мурожатлар сектор раҳбари томонидан назоратга олинди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
23-11-2022, 10:10
Вернуться назад