DataLife Engine / Боғот туманидаги 2- сектор ҳудудида жойлашган «Ҳуррият» маҳалласининг Соҳил бўйи кўчаси қишда лой, ёзда чанг бўлаётгани сабаб аҳоли қийналар эди.

Боғот туманидаги 2- сектор ҳудудида жойлашган «Ҳуррият» маҳалласининг Соҳил бўйи кўчаси қишда лой, ёзда чанг бўлаётгани сабаб аҳоли қийналар эди.

Боғот туманидаги 2- сектор ҳудудида жойлашган «Ҳуррият» маҳалласининг Соҳил бўйи кўчаси қишда лой, ёзда чанг бўлаётгани сабаб аҳоли қийналар эди. Мана куни кеча ушбу кўчада сектор раҳбари, туман прокурори А.Рузметов ҳамда «Ҳуррият» МФЙ раиси Ғ.Собиров бошчилигида, ТЙФУК ходимлари томонидан муаммоли кўчаларга қум-шағал аралашмаси ташланди. Маҳалла аҳли кўчанинг обод бўлаётганидан қувониб, оғзибирлик билан бирлашиб, ТЙФУК ишчиларига Хоразмча қорма ва бўғирсоқлар пишириб бериб сийладилар ва ўзлари ҳам ёрдамга шошилдилар, кекса авлод вакиллари эса самимий юрак сўзларини билдириб, юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилдилар. Ҳа, дарҳақиқат, Боғотда ислоҳотлар амалда. Қаерда-ки оғзибиргачилик бор экан, ўша манзиллар кундан кунга обод ва кўркам бўлаверади.
25-11-2022, 11:35
Вернуться назад