DataLife Engine / «КЕКСАЛАР ТУРИЗМИ ОЙЛИГИ»

«КЕКСАЛАР ТУРИЗМИ ОЙЛИГИ»

«КЕКСАЛАР ТУРИЗМИ ОЙЛИГИ» Куни кеча «Кексалар туризми ойлиги» доирасида нуроний отахонларимизни Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Мирзаев самимий ниятлар билан Самарқанд шаҳрига кузатиб қўйди. Нуронийлар Регистон майдонида ва 1- Президентимиз зиёратгоҳида бўладилар, Самарқанддаги барчи зиёратгоҳларни зиёрат қиладилар. Эътибордан мамнун бўлаётган кекса авлод вакиллари юртимиз тинчлигини, Президентимизнинг доно сиёсатини, айниқса ёши улуғларга бўлган меҳр- муҳаббатини айтиб шукроналар қилиб, келажагимиз фаровон бўлиши учун дуолар қилишди. Кекса авлод вакилларининг муқаддас қадамжоларни, музейлардаги ноёб экспонатларни томоша қилиб, қизиқарли ва тарихий маълумотларга эга бўлишиб, республикамизнинг энг сўлим жойларига бориб, бир олам қувонч ва таассуротлар билан қайтишларига тилакдошмиз.
27-11-2022, 11:40
Вернуться назад