DataLife Engine / Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома

Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома

Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотномаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилни 27 январ кунидаги ПҚ-5537 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 25 январ куни бўлиб ўтган видеоселекторда берилган топшириқларни ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йилни 27 январ кунидаги 13-сонли буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида Боғот туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 28 январ куни 31-сонли буйруғи билан “Короновирус инфекцияси бўйича 2020 йил мавсум давомида эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириш лозим бўлган чора тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи, буйруқнинг 1-иловаси билан Штаб, 2-иловаси билан 3-гурухдан иборат ва хар бир гурухда 4 нафар шифокорлардан иборат таркиб тузилган. Туман тиббиёт бирлашмасининг барча бўлимларида КВП ва ОПларда ходимлари ўртасида Коронавирус инфекцияси бўйича йиғилишлар ўтказилиб, тушинтириш ишлари олиб борилган. Юқумли касалликлар бўлимида изолятор хоналари ташкил килиниб, дори-дармонлар билан таъминланган. Кўрилаётган чоралар: Боғот туман тиббиёт бирлашмасида дори воситалар, дез.моддалар заҳираси тайёрланган, ўта хавфли юкумли касалликларда кийиладиган ҳимоя кийимларидан заҳира қилинди. Юкумли касалликлар бўлимида изолятор хоналари ташкил килинган. ТТБга карашли КВП ва ОП патронаж ҳамширалари томонидан хонадонма-хонадон юриб, грипп, УРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқланишини таъминлаш мақсадида, патронаж хамширалар фаолияти самарадорлиги оширилган ва патронаж ҳамширалар томонидан аҳоли ўртасида кенг кўламдаги санитария-тарғибот тадбирларини олиб борилмоқда;Умумий амалиёт шифокорлар томонидан тана ҳарорати юқори бўлган беморларга уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатилмокда.«Биз сиз учун уйда қолдик, сиз биз учун уйда ўтиринг!» деб мурожаат қилаётган шифокорларимиз омон бўлсинлар!Боғот туманида короновируснинг олдини олиш юзасидан ишлар тўхтовсиз олиб борилмоқда.Шундай экан, азиз элдошлар хавотир ва ваҳимага асло ўрин йўқ! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
24-03-2020, 11:43
Вернуться назад