DataLife Engine / ИМКОНИМСАН, ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИСАН СПОРТ!!!

ИМКОНИМСАН, ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИСАН СПОРТ!!!

ИМКОНИМСАН, ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИСАН СПОРТ! Бугун Боғот тумани Олимпия ва спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган спорт мактабида туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати, туман ХТБ мудири Г.Рахимовалар спорт мактабининг чемпионлари билан «Имконимсан, ҳаётимнинг мазмунисан спорт!» шиори остидаги учрашувда иштирок этдилар. Учрашувни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, спорт мактаби директори Б.Тожиев очиб берди ва мактаб эришаётган муваффақиятлар ҳақида қисқача маълумот берди. Туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, вилоят депутати Г.Рахимовалар ҳурматли Президентимиз томонидан спортга бўлган эътибор ва ёшларга бўлган давлат раҳбарининг ва халқнинг ишончи нақадар буюклигини таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистон фахри бўлган, Токио паролимпиадаси чемпиони, ушбу мактабнинг тренери Учқунбек Қурамбаев ўзини бор кучини чемпион бўлишга сарфлаётган Боғотнинг бўлғуси чемпионлари тайёрлаш учун мактабда имкониятлар борлиги учун миннатдорлик билдирди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
29-11-2022, 11:10
Вернуться назад