DataLife Engine / ЙИҒЛАГАННИ ЮПАТИШ, ЙИҚИЛГАННИ СУЯШ -- УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН КИТОБСЕВАР ДЕПУТАТ!!!

ЙИҒЛАГАННИ ЮПАТИШ, ЙИҚИЛГАННИ СУЯШ -- УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН КИТОБСЕВАР ДЕПУТАТ!!!

ЙИҒЛАГАННИ ЮПАТИШ, ЙИҚИЛГАННИ СУЯШ -- УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН КИТОБСЕВАР ДЕПУТАТ Боғот туманидаги «БАХТ-ҲАРАКАТ МЕВАСИ» МЧЖ раҳбари, «Шуҳрат» медали соҳиби, саҳоватпеша тадбиркор Матяқубов Бахтиёр Ибрагимович ҳар доим сайловчиларини уйларига бориб ҳолидан хабар олиши одатий ҳолга айланиб қолган. Бахтиёр Матёқубов талбиркор сифатида давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилаётган Фармон ва қарорларнинг ижросини, мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиб халқ эътиборига тушган, инсонларнинг ҳурмат эҳтиромига ўзининг халқчил ва ҳаётбахш амаллари, юрт дарди ва ташвиши билан ёниб яшаётгани билан Боғотликлар меҳрини қозонган самимий инсондир. Бахтиёр Матяқубов вилоят Кенгашининг икки карра депутати. У ҳар сафар сайловчиларининг ишончини кутилганидан-да зиёда оқлашга эришди. Бахтиёр Матяқубов ўзининг куч-қуввати ва имкониятини фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига сафарбар этиб келмоқда. Депутат Боғот туманида биринчилардан бўлиб болажонлар учун хусусий МТТини болажонлар ихтиёрига топшириб, 150 та дан ортиқ болажонларнинг келажакда илмли, билимли,соғлом бўлиб камолга етишига ўз ҳиссасини қўшиб «Саодатжон - Роҳатжон» нодавлат мактабгача таълим ташкилотини барпо қилган, маърифатли ва маданиятли тадбиркор- депутатдир. Бахтиёр Матёқубов амалга ошираётган хайрли ва савобли қатор ишларини тўхтамай қайд этиш мумкин. Мана куни кеча «Ашхобод» маҳалласида яшовчи ота- онасидан маҳрум бўлиб бувисининг қарамоғида яшаётган Аҳмедовлар оиласининг фарзандларига қишки кийимлар, озиқ-овқатлар олиб бориб ушбу хонадоннинг қувончига шерик бўлганини кўриб, тўғриси кўзларимиз ёшланди. Б.Матёқубов тўй қилишда қийналаётган юзлаб хонадонларга ёрдам бериб, ёрдамга муҳтож инсонларнинг дуоларини олишга сазовор бўлган тадбиркордир. Мухтасар қилиб айтганда, Бахтиёр Матяқубовнинг гўзал фазилатлари, мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз келажаги, фуқароларимизнинг ўз Ватанига бўлган меҳр- муҳаббатини юксалтиришда аҳамиятлидир. Бахтиёр Матёқубовнинг ҳаёти ва фаолияти, умр йўли ҳар бир инсонга ўрнак бўлиши муқаррардир. Боғотликлар халқчил депутат, китобсевар инсон, меҳрибон ота, Боғот туманининг фидойи, олийжаноб тадбиркори билан доим фахрланадилар. Замон талабига мос ва хос ҳаёт кечираётган мард ва олийжаноб Боғотлик депутат- тадбиркор Бахтиёр Матёқубовнинг барча соҳа ва йўналишларни қамраган китоби тадбиркорлик йўналишидаги янги ғоялари, келажакда туман иқтисодининг бунданда ривожланишига катта ҳиссасини қўшаётгани фикримизнинг далилидир. Зеро, давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бахтиёр Матёқубовга ўхшаган тадбиркорларга ва депутатларга билдирган ишончини оқлаётган тадбирли, салоҳиятли, билимли ва халқсевар тадбиркорларимиз янада кўпаяётгани, туманимиз иқтисодининг кундан кунга юксалишига асосдир. Тадбиркорларни руҳлантириб, янги ғоялар сари ундаётган давлатимиз раҳбарининг мукофотига сазовор бўлган тадбиркоримиз, депутат Бахтиёр Матёқубовнинг савобли ишларда янада бардавом бўлишини тилаб қоламиз. Боғот тумани ҳокиминингМатбуот котиби Муҳаббат Абдуллаева Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
29-11-2022, 12:25
Вернуться назад