DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ!!!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ!!!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев барча масъуллар, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар масалалари юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади. Туман ҳокимнинг ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Абдуллаеванинг «Аёллар дафтари» ҳар бир хотин-қиз учун имкониятлар дафтари бўлиши лозимлиги ҳақидаги ахбороти ҳам тингланди. Очиқ мулоқотда туман раҳбари томонидан муаммо ва мурожаатларни бартараф этиш масалалари жараёнида камчиликларга йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди. Очиқ мулоқотда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди ҳамда мазмун - моҳияти тушунтирилди. Очиқ мулоқотда галда энг долзарб топшириқлар туман раҳбари томонидан масъулларга белгилаб берилди.
30-11-2022, 12:50
Вернуться назад