DataLife Engine / ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ - БОҒОТДА!!!

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ - БОҒОТДА!!!

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ - БОҒОТДА Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдулла Рўзметов, Жуманазар Отажонов Боғот туманидаги туғруқ мажмуаси туманлараро перинатал маркази фаолияти билан танишдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғликни саклаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5199-сон қарорнинг 10-бандида жойларда оналар, янги туғилган чакалоқлар ва болалар учун самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятини яратиш борасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш белгиланган ва Боғот тумани туғруқ мажмуаси туманлараро перинатал марказ килиб белгиланган. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғрук мажмуаси 85 ўринга мўлжалланган, қўшимча бино қурилиши натижасида туғруқ мажмуасини 110 койкага етказиш, чақалоқлар реанимация бўлими, қўшимча жаррохлик хонаси, чақалоқлар интенсив терапияси бўлими камида 9 ўрин қилиб ташкил қилиш ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминлаш режалаштирилган.
30-11-2022, 12:55
Вернуться назад