DataLife Engine / ҲОКИМ КЎНГЛИ ЎКСИК БОЛАЖОНЛАРНИ БАҒРИГА БОСИБ, ШИРИН СЎЗ ИЛА ДАРДЛАРИГА МАЛҲАМ БЎЛДИ!!!

ҲОКИМ КЎНГЛИ ЎКСИК БОЛАЖОНЛАРНИ БАҒРИГА БОСИБ, ШИРИН СЎЗ ИЛА ДАРДЛАРИГА МАЛҲАМ БЎЛДИ!!!

ҲОКИМ КЎНГЛИ ЎКСИК БОЛАЖОНЛАРНИ БАҒРИГА БОСИБ, ШИРИН СЎЗ ИЛА ДАРДЛАРИГА МАЛҲАМ БЎЛДИ «Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай...» Ҳазрат Алишер Навоийнинг бу сатрлари ўксик қалбларга ширин сўз ила малҳам бўлиш нечоғлик савобли иш эканлигини англатади. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 16- сон ихтисослаштирилган МТТ тарбияланувчиларига совғалар олиб борди. Ушбу МТТ имконияти чекланган 90 нафар болажонларга хизмат қилади, айни дамда боғчада 66 нафар нуқсони бор болалар тарбияланмоқда. Туман раҳбарининг ташрифи ўксик юракли болажонларга олам-олам қувонч бахш этди. Ҳоким болажонларга пианининода «Бахтли болалик» мусиқасини чалиб берди, болажонлар юракдан қувониб ўйнадилар. Айни кунларда туманда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор фуқароларга туман «Маҳалла» фонди раиси Э.Худайберганов бошчилигида аравачалар, реабилитация мосламалари олиб бориб берилмоқда.
2-12-2022, 09:25
Вернуться назад