DataLife Engine / 3 ДЕКАБР-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ!!!

3 ДЕКАБР-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ!!!

3 ДЕКАБР-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47-3-сонли қарорига асосан ҳар йили «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Серқуёш юртимизда мустақилликнинг илк кунларидаёқ аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев имконияти чекланган инсонлар билан учрашар экан, «Савоб ишни ҳар кун, ҳар биримиз қилайлик, кўмакка муҳтож, кўнгли ярим инсонларга ёрдам бериш ҳар қандай соғлом инсоннинг бурчи эканини унутмайлик!» дея барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклади.БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
3-12-2022, 11:55
Вернуться назад